“ДИЛДОШЛИК ТИЛДОШЛИКДАН АФЗАЛДИР”

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқлар дӯстлиги борасидаги оқилона сиёсати замирида кейинги пайтларда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу тинчликсевар халқимизнинг меҳмондӯстлигидан дарак беради.

Миллат пешвосининг мана шу оқилона сиёсати асносида ҳамда ӯзаро малака алмашиш мақсадида жорий йилнинг 17-18 ноябр кунлари Ӯзбекистон Республикаси Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ӯзбек тили ва адабиёти институтининг бир гуруҳ олимлари ва студентлари, жумладан,
Нусратулла Жумахўжа-филология фанлари доктори, профессор
Иқболой Адизова-филология фанлари доктори, профессор
Орзигул Ҳамроева-филология фанлари бўйича фалсафа доктори,
Аҳмедова Гулноза-педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори,
Маҳфуза Тўйчиева-филология фанлари бўйича фалсафа доктори,
Беҳзод Худойберганов-юридик фанлар бўйича фалсафа доктори,
Абдуғаффор Раҳмонов-тилшунослик фани бўйича доцент
ҳамда студентлардан Аскаралиева Нигора, Келдиёров Дониёр, Иззатилло Асатиллаев-Она тили ва адабиёти таълими факултети 4-курс, Хайридинова Шодия, Қаҳрамонова Сабина, Ибрагимова Паризода – филология факултети 3-курс талабалари Носир Хусрав номидаги Бохтар давлат университетига ташриф буюришди.

Меҳмонларни университет бош биносида ректор Давлатзода Сайфиддин Хайриддин ва бошқа мутасадди кишилар самимият билан кутиб олишди.

Биринчи галда меҳмонларни университетнинг ҳозирги ҳолати билан таништиришди. Шунингдек, эҳтиром рамзи сифатида университет ҳовлисидаги Носир Хусрав бюсти олдига гуллар қӯйилгач, меҳмонлар иштирокида “Фурӯғи субҳи доноӣ китоб аст” (Доноликнинг мунавар тонги китобдир) ҳамда “Илм-фурӯғи маърифат” (Илм-маърифат ёғдуси) танловининг республика босқичи ғолиблари университет раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Шунингдек, меҳмонлар ташриф давомида университет китобхонаси, Сиёсат ва давлат бошқаруви ҳамда филология факултетлари ҳаёти билан яқиндан танишди. Ва бу ердаги фаолият, яратилган шароитлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, филология факултети замирида очилган ӯзбек ва тожик тили адабиёти гуруҳи дарсида иштирок этиш меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Дарс аввалида университет ӯқитувчиси Саиджон Холматов бугунги дарс мавзуси борасида маълумот бергач, меҳмон олимлар навбат билан чиқишиб соҳага доир сӯз юритишди. Сӯнгра устоз шогирдлар бирлашган ҳолда ширу шакар, яъни тожик ва ӯзбек тилларида мушоира бошлаб юборишди. Ушбу дийдордан ҳар икки томон иштирокчилари мамнунлиги, қувончлари кӯзларидан билиниб турарди.

Меҳмонларнинг ушбу ташрифи доирасида томонлар келгусида илмнинг барча жабҳаларида ҳамкорликни янада кучайтиришни келишиб олдилар.

Шунингдек, меҳмонлар Бохтар шаҳридаги “Авасто” номли тарихий-ӯлкашунослик музейи ҳамда Шамсидин Шоҳин номидаги вилоят китобхонасига ҳам ташриф буюришди. Бу ердаги шароитлар меҳмонларда катта таассуротлар қолдирди.

А. Мусозода